Линклар

Ассанж АҚШга доир яна миллионлаб махфий ҳужжатни ошкор қилишни ваъда қилди


WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж 20 декабр куни Лондондаги Эквадор элчихонаси айвонидан туриб гапирди.

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж 20 декабр куни Лондондаги Эквадор элчихонаси айвонидан туриб гапирди.

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ дипломатик ёзишмаларига оид “миллионлаб” янги ҳужжатни ошкор қилишни ваъда қилмоқда. Ассанж келаси йили ошкор қилишини айтаётган бу каблограммалар АҚШ аскаридан олинганини қўшимча қилди.

Пайшанба куни Лондондаги Эквадор элчихонаси болконидан туриб қилган чиқишида WikiLeaks асосчиси бу маълумотлар “дунёдаги ҳар бир мамлакатга тааллуқли” бўлади, дея таъкидлади.

Ассанж шунингдек, ҳозирда 22 айблов, жумладан душманга кўмаклашганлик бўйича суд қилинаётган АҚШ аскари Брэдли Мэннингни ҳарбий қамоқда, оғир шароитда ҳам иноснийлигини йўқотмаган одам, дея таърифади.

Ассанж АҚШ расмийларининг WikiLeaks бўйича ўтказаётган терговини “аҳлоқсиз”, дея атади. WikiLeaks асосчиси ўзини ҳиомя қилолмагани учун Австралия ҳукуматини ҳам танқид қилди. Ассанж Австралия фуқаросидир.

Швеция томонидан жинсий жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган Ассанж олти ойдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида яшириниб келади.
XS
SM
MD
LG