Линклар

НАТО раҳбари Сурия режими исёнчиларга қарши Скад ракеталарини ишлатаётганини тасдиқлади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмусен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмусен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмусен Сурия ҳукумат армияси исёнчиларга қарата Скад русумидаги ракеталарни ишга солаётганини тасдиқлади.

Жума куни қилган чиқишида Расмуссен ўрта-масофали ракеталарнинг ишлатилаётгани НАТОнинг Туркия-Сурия чегарасига Patriot русумидаги аксил-ракета мудофаа тизимларини ўрнатиш тўғри қарор бўлганини кўрсатади, дея таъкидлади.

НАТО манбаларига кўра, Скад ракеталарининг отилиши пайшанба куни тонгда кузатилган.

Ўтган ҳафта АҚШ ва НАТО расмийлари Сурия ҳукумати қарийб икки йилдан бери давом этаётган можарода илк бор ер-ер русумидаги ракеталарни қўллай бошлаганини маълум қилди. Дамашқ бу хабарларни рад этди.

Сурия ихтиёрида кўплаб турдаги, жумладан кимёвий каллакларни таший оладиган ракетлар борлиги айтилади. Булар орасида собиқ СССРда ишлаб чиқарилган ОТР-21 “Точка” ва Скад русумидаги ракета тизимлари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG