Линклар

logo-print
Россия парламенти жума куни АҚШ фуқаролари россиялик етимларни боқиб олишини тақиқловчи қонунни кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Мазкур қонун АҚШнинг Россияда инсон ҳуқуқлари топталишига жавобгар расмийларни Қўшма Штатларга киритмасликни кўзда тутувчи қонунига жавобан қабул қилинди.

Магнитский акти ўтган ҳафта АҚШ Президенти Барак Обама имзоси билан кучга кирди.

Мазкур қонун 2009 йилда Россия қамоғида қийноққа солинганидан кейин вафот этган адвокат Сергей Магнитский номига қўйилган.

Россия Давлат думаси жума куни маъқуллаган қонун кучга кириши учун уни президент Владимир Путин имзолаши керак. Пайшанба куни Путин ўзи уюштирган йиллик матбуот анжуманида Дума Қўшма Штатларга “эҳтиросли, лекин мос жавоб” қайтарди, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG