Линклар

Италия ҳукумат раҳбари Марио Монти жума куни истеъфога чиққанини билдирди.

Мамлакат президенти Жоржо Наполитано Монтига 2013 йилнинг 23 февралида ўтадиган сайлов натижалари эълон қилингунга қадар ишлайдиган муваққат ҳукуматга раҳбарлик қилиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Монти бир йил аввал Бош вазир лавозимига сайланган эди. У бошқарган вазирлар маҳкамаси мамлакатдаги молиявий инқирозни бартараф этиш вазифасини бажариши лозим бўлган.

Сал аввалроқ Монти ҳукумати Италия собиқ Бош вазири Силвио Берлускони партияси ишончини йўқотган эди. Шундан сўнг Монти парламент келаси йил учун мамлакат бюджетини қабул қилиши биланоқ истеъфога чиқишини билдирган.
XS
SM
MD
LG