Линклар

АҚШ президенти Барак Обама сенатор Жон Керри номзодини Давлат котиби лавозимига кўрсатди.

Сенат бу номзодни тасдиқласа, у ҳолда Керри ҳозирги Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўрнини эгаллайди. Клинтон Обама президентлигининг иккинчи муддати бошланганидан сўнг ўз ваколатларини топшириш истагида эканини билдирган эди.

Жон Керри сенатдаги ташқи сиёсат қўмитасига раислик қилади. У 2004 йилда АҚШ президентлигига номзод бўлган. Жон Керри сўнгги пайтда Обаманинг халқаро сиёсат соҳасидаги ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG