Линклар

Ироқ футбол федерацияси машҳур аргентиналик футболчи Диего Марадонна билан Ироқ терма жамоасига мураббийлик қилиш масаласи юзасидан музокаралар олиб борилаётгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Ироқ футбол федерациясининг билдиришича, бу лавозим учун Марадонна номзоди ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. Пайшанба куни Марадоннанинг агенти Эрнан Тофони журналистларга Ироқ билан музокаралар олиб борилаётганини айтган эди.

Марадонна июл ойида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Васл” футбол клуби бош мураббийси лавозимини тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG