Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 21 декабрда Оқсарой резиденциясида Тошкентга расмий сафар билан келган Қозоғистон Бош вазири Серик Ахметовни қабул қилди.

Расмий маълумотларга қараганда, учрашув чоғида Каримов Қозоғистонни Ўзбекистоннинг “вақт томонидан синалган, ишончли ҳамкори ва яқин қўшниси”, деб атаган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси сўнгги йилда 47 фоизга ўсгани айтилмоқда. Товар айрбошлаш 2011 йилда 2,8 миллиард долларни ташкил этган.

Статистик маълумотларга кўра, 2012 йилнинг 10 ойи мобайнида икки давлат ўртасидаги товар айрбошлаш 2,4 миллард долларга етган.
XS
SM
MD
LG