Линклар

Шу йилнинг 31 декабр кунидан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси МТРК тизимида иккита янги телеканал фаолиятини бошлайди.

"Маданият ва маърифат" ва "Дунё бўйлаб" телеканаллари кўрсатувлари янг йил арафаси, соат 19:00дан эфирга узатила бошланади, деб хабар беради МТРК.

"Маданият ва маърифат" канали ижодкорлари аҳолининг маданий ва маърифий даражасини оширишни ўз олдиларига мақсад қилганлар. "Дунё бўйлаб" телеканали эса дунёнинг етакчи телеканаллари телемаҳсулотларини лицензия асосида намойиш этишни йўлга қўймоқчи.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига кўра, мамлакатда 1305та оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда.

Улардан 712таси газета, 264таси журнал, 16таси ахборотнома-бюллетен, 4 таси ахборот агентлиги, 63таси телевидение ва 34 таси радиодир.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги сиёсий режим матбуот устидан назорат ўрнатганини таъкидлаб келади. Ўзбекистон ҳукумати эса мамлакатда матбуот устидан цензура ўрнатилганига оид айбловларни рад этган.
XS
SM
MD
LG