Линклар

Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФАнинг "Фейр плей" совринига номзод этиб кўрсатилди


Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФА ташкилотининг “Фейр-плей” (Fair Play) совринини қўлга киритиши мумкин бўлган якуний учта номзод рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда федерация ўз веб-саҳифасида маълум қилди.

Ушбу соврин учун беллашаётган номзодлар қаторидан Гватемала футбол федерацияси ва Туркиянинг “Эскишеҳирспор” футбол клуби ҳам ўрин олган.

1987 йилда таъсис этилган ФИФА “Фейр-плей” соврини йил давомида энг ҳалол ўйин кўрсатган клуб ёки ташкилотга топширилади.

ФИФА веб-сайтида айтлишича, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ва клублари Осиё футбол конфедерациясининг 2012 йилдаги мусобақаларида "Фейр-плей" қоидаси бўйича энг кўп балл тўплашди.

ФИФА "Фейр Плей" мукофоти 2013 йилнинг 7 январ куни Цюрих шаҳрида ўтадиган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида ўз эгасига топширилади.
XS
SM
MD
LG