Линклар

logo-print
Шанба куни Мисрда президент Муҳаммад Мурсий ва унинг тарафдорлари томонидан таклиф қилинган янги конституция лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтди.

“Миллий қутқариш фронти” мухолиф гуруҳи ўтказган экзит-полл (сўров) натижаларига кўра, янги конституция лойиҳасини қўллаганлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда.

Мисрнинг янги конституциясида шариат қонуни асос қилиб олинган. Президент мамлакатда икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги ҳам бош қонун лойиҳасида таъкидланган.

Мухолифат лойиҳада мамлакатнинг барча қатламлари, жумладан, аёллар ва озчиликни ташкил этган гуруҳлар манфаатлари ҳисобга олинмаганини айтмоқда.

Президент ва унинг сиёсати мухолифлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар декабр ойида Мисрнинг бир қанча шаҳарларида қонли тўқнашувларга олиб келган.

Янги конституция лойиҳаси бўйича референдумнинг биринчи босқичи 15 декабр куни ўтказилган эди.

Референдум умумий натижаси 24 декабр куни чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG