Линклар

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун мамлакатдаги ракеташунос олимларга янада кучлироқ ракеталарни ишлаб чиқаришга буйруқ берди.

Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Ракеташунос олимлар ва муҳандислар учун уюштирилган расмий зиёфатда чиқиш қилган Ким Чен Ун “кўпроқ ишлайдиган сунъий йўлдошлар ва каттароқ юкларни кўтара оладиган ракеталар ишлаб чиқариш” зарурлигини айтди.

Шимолий Корея 12 декабр куни узоқ масофага учадиган ракета парвозини амалга оширди.

Мамлакат раҳбарияти ракета орқали фазога метеорологик сунъий йўлдош олиб чиқилганини билдирди.

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг ракета синовларини ядровий қурол яратиш йўлидаги ҳаракат сифатида баҳолайди.
XS
SM
MD
LG