Линклар

Венесуэлла вице-президенти Николас Мадуро касалхонада даволанаётган мамлакат раҳбари Уго Чавеснинг ахволи яхшиланаётганини билдирди.

Яракуй штатида президент тарафдорлари олдида чиқиш қилган Мадуро президент соғлиги “кун сайин ижобий тарафга ўзгараётгани ва у энг яхши муолажа олаётгани”ни айтди.

Чавес 11 декабр куни саратон касаллиги туфайли жорий йилдаги тўртинчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Айни дамда Венесуэлла президенти Кубадаги касалхонада даволанмоқда.

Сўнгги жарроҳликдан сўнг Чавеснинг аҳволи оғирлашгани ҳақидаги хабарлар унинг январ ойига белгиланган инаугурацияда қатнаша олмаслиги ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлмоқда.

Уго Чавес октябр ойида учинчи маротаба Венесуэлла президентлигига сайланган эди.
XS
SM
MD
LG