Линклар

logo-print

Мусулмон биродарлиги Миср янги конституцияси тасдиқланганини билдирди


Мисрнинг Мусулмон биродарлиги ҳаракати мамлакат янги конституцияси бўйича ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, референдумда овоз берганларнинг 64 фоизи янги конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.

Референдумнинг якуний иккинчи босқичи шанба куни ўтказилган эди.

Мухолифатдаги Миллий қутқариш фронти референдумда қатнашган фуқаролар янги конституция лойиҳасини маъқуллаганини тан олди.

Референдумнинг 15 декабр кунги биринчи босқичида фуқароларнинг 57 фоизи янги конституция лойиҳасини ёқлаб овоз берган.

Референдумнинг якуний расмий натижаси бир неча кундан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG