Линклар

Ҳиндистонда шанба куни ўтказилган норозилик намойишида зўравонлик содир бўлганидан кейин полиция намойиш ўтказишни таъқиқлади.

16 декабр куни тиббиёт институти талабаси автобусда бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлангани воқеасидан кейин Ҳиндистонда бир неча кундан бери норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Шанба куни президент саройи томон юриш бошлаган намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қуролларни ишга солди.

Намойишчилар талабани зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинган олти шахс қатл этилишини талаб қилмоқда.

Ҳукумат агар айби исботланса, улар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG