Линклар

Афғонистон пойтахти Кобул марказига яқин жойлашган бозорда катта ёнғин рўй берди.

Фалокат оқибатида талафот кўрилгани хабар қилинмади аммо ўнлаб дўкон ва расталар ёниб кул бўлгани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, ёнғин содир бўлган бозорга яқин жойлашган Кобулнинг валюта алмаштириш маркази эвакуация қилинган.

Носоз электр асбобидан фойдаланилгани сабабли рўй бергани тахмин қилинаётган ёнғинни ўчириш учун НАТО ва Афғонистон армиясининг ўт ўчириш бригадалари чақирилган.

Хабарларга кўра, ёнган бозор Афғонистон президенти саройи ва ҳукумат идораларидан тахминан бир километр нарида жойлашган.

Ҳукумат расмийлари бозордаги ёнғин террорчилик акти экани ҳақидаги иддаоларни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG