Линклар

logo-print

Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари $ 74,79 миллионлик сармояни ўзлаштирмоқчи


Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари 2013 йилда 74,79 миллион долларлик инвестицияни ўзлаштиришни режаламоқда.

Инвестиция дастурига мувофиқ “Unitel” ва “Билайн” ширкатлари GSM тармоғини ривожлантиришга 48 миллион АҚШ доллари сарфлашни режаламоқда.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, келаси йил “Ucell” ширкати GSM стандарт тармоғини техник ва технологик жиҳатдан ривожлантиришга 20 миллион доллар сарфлашни мўлжаллаган.

Айни пайтда, “Ўзбектелеком” CDMA-450 алоқа тармоғига EVDO технологияси жорий қилиш ва уни минтақаларда ривожлантириш учун 6,79 миллион доллар сарфламоқчи.

Икки йилга мўлжалланган мазкур лойиҳанинг учумий қиймати 18,19 миллион долларни ташкил этиши ва уни Хитой давлат тараққиёт банки молиялаштириши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG