Линклар

logo-print

Россия депутаталарига санкция қўллаш петициясини 32 минг америкалик қўллади


Америкаликлар россиялик болаларни асраб олишини ман қиладиган қонун лойиҳасини қўллаётган россиялик депутатларга АҚШ ҳукумати санкциялар жорий этишини талаб қилувчи петицияни қўллаб 32 мингдан ортиқ электрон имзо тўпланди.

Оқ Уй 25 мингдан ортиқ одам имзо чеккан ҳар қандай петицияни 30 кун ичида кўриб чиқишни ваъда қилган.

Мазкур петиция рус тилидаги ижтимоий электрон тармоқлар орқали фаол тарғиб қилинмоқда.

Америкаликлар россиялик болаларни асраб олишини таъқиқлашни назарда тутган қонун лойиҳаси ўтган ҳафтада Давлат Думаси муҳокамасидан ўтган эди.

Россиядаги сиёсий мухолифат ва аксар одамлар қонун лойиҳасини танқид қилган.

Мазкур ҳужжат Федерация кенгашида 26 декабр куни овозга қўйилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG