Линклар

logo-print

Деҳлида талаба зўрланганига қарши намойиш иккинчи кун давом этмоқда


Ҳиндистон полицияси 16 декабр куни тиббиёт институтининг 23 яшар талабаси автобусда бир гуруҳ шахслар томонидан зўрланганига қарши иккинчи кун ўтказилаётган намойишини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қуроллар қўллади.

Намойишчилар талабани зўрлаб кейин уни ва ўртоғини юриб кетаётган автобусдан ирғитиб юборганликда айбланган олти шахс ўлим жазосига ҳукм этилишини талаб қилмоқда.

Хабарларга кўра, зўрланган қиз ҳозир оғир аҳволда Деҳли касалхонасида ётибди.

Якшанба куни Ички ишлар вазири Сушил Кумар ҳукумат кам учрайдиган “зўрлаш жиноятлари” учун ўлим жазоси қўллаш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG