Линклар

logo-print

БМТ-Араб Лигасининг махсус вакили Дамашққа борди


БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий Сурия расмийлари, жумладан президент Ал-Ассад билан учрашиш учун Дамашққа борди.

Ливан расмийларига кўра, Браҳимий якшанба куни Байрут шаҳридан Сурия пойтахтига жўнаб кетган. Шу пайтгача Браҳимий Дамашққа тўғри учиб борган эди.

Сўнгги кунларда Дамашқ аэропорти яқинида шиддатли жанглар давом этаётгани боис халқаро ҳамжамият вакили Байрут орқали учган.

Лахдар Браҳимий якшанба куни Дамашқда Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ва душанба куни президент Башар Ал-Ассад билан учрашиши режаланган.

Браҳимий Байрут аэропортида журналистлар билан учрашув ўтказмади.

Лахдар Браҳимий охирги марта Дамашққа 19 октябр куни сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG