Линклар

logo-print
Ироқ ғарбида минглаб намойишчи Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликийга норозилик билдириш учун Сурия ва Иорданияга олиб борадиган катта автомобил йўлни тўсиб қўйди.

Сунний мазҳабидаги Молия вазири Рафиа Ал-Иссавнинг 10 нафар тан қўриқчиси шу ой бошида терроризмга алоқадор айбловлар билан ҳибсга олингани мазкур минтақада яшовчи сунний мусулмонлар ғазабини қўзғаган.

Норозилар “мазҳабларга бўлинган ҳукумат ўз йўналишини ўзгартириши” ва Бош вазир Нурий Ал-Маликийнинг истеъфога чиқишини талаб қилган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, норозилик акциясида маҳаллий расмийлар, диний уламолар ва қабилар оқсоқоллари иштирок этган.
XS
SM
MD
LG