Линклар

logo-print
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тарафидан 2012 йилнинг 11 ойида 3 млн. 328 мингта қоидабузарлик қайд этилган.

Бу ҳақда 12news.uz веб-сайти Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Юқорида келтирилган рақамлардан 1 млн. 285 мингтаси қўпол қоидабузарликдир. Жумладан, 43 минг 204 та ҳолатда ҳайдовчилар автомобилни маст холда бошқарган.

Автмобилни бошқарган пайтда мобил телефонлардан фойдаланиш ҳолатлари 39 минг 321 марта аниқланган. Хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчилар эса 992 минг 282 марта жаримага тортилган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, жорий йилда йўл ҳалокатлари ўтган йилгига нисбатан 2,9% фоизга камайган.
XS
SM
MD
LG