Линклар

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси якшанба куни Ҳомс вилоятида уюштирилган ҳаво ҳужумида 50 дан ошиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ташкилотга кўра, исёнчилар эгаллаган Ҳалфая шаҳрида ҳукумат кучлари тарафидан уюштирилган ҳаво ҳужуми новвойхонага навбат кутиб турган оддий одамларни нишонга олган.

Маҳаллий фаоллар воқеа содир бўлган жойда олинган ўнлаб видеотасвирларни Интернетга юклашди.

Сурияда 21 ойдан бери давом этаётган президент Башар Асад ҳукумати кучлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларда 44 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG