Линклар

Покистонда шанба кунги худкуш портлашида ҳалок бўлган вазир Башир Билур ҳоки якшанба куни Пешавар шаҳрида ерга қўйилди.

Хайбер Пухтунхва вилоятининг бош вазири лавозимида ишлаб келган Билур дафн маросимида минглаган одам қатнашгани айтилмоқда.

Башир Билур шанба куни Пешавар шаҳрида ўтаётган сиёсий мажлисда уюштирилган худкуш портлашида ҳалок бўлган эди.

Жами тўққиз киши ўлимига сабаб бўлган портлаш масъулиятини Толибон ҳаракатининг Покистондаги бўлими ўз зиммасига олди.

Дунёвий қарашдаги Авамий Миллий Партияси аъзоси бўлган Башир Билур мамлакатдаги исломчи исёнчиларни кескин танқид қилиб келган.
XS
SM
MD
LG