Линклар

Москва шаҳар суди душанба куни шов-шувларга сабаб бўлган Pussy Riot гуруҳи аъзосининг апелляция аризасини кўриб чиқади.

Апелляция судида Екатерина Самуцевич гуруҳ видеоклиплари экстремистик рухда эмаслигини исботламоқчи.

Ноябр ойида Pussy Riot панк гуруҳининг тўрт видеоклипи Москва маҳкамаси тарафидан экстремистик, деб топилган эди.

Самуцевичга кўра, экстремистик деб топилган видеоклиплар муаллифлари “нафрат уйғотиш” айби билан маҳкама тортилиши мумкин.

Pussy Riot панк гуруҳига аъзо бўлган уч қиз жорий йилнинг август ойида “диний адоватдан келиб чиққан безорилик”да айбланиб, икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бунга уларнинг Москва шаҳридаги Исо Масиҳ черковида учинчи маротаба президент курсисига ўтирган Владимир Путинга қарши уюштирган акцияси сабаб бўлган.

Гуруҳ аъзоларидан бири Екатерина Самуцевич кейинроқ шартли равишда озод этилган эди.
XS
SM
MD
LG