Линклар

Сомалида ҳукумат кучлари уч йилдан бери денгиз қароқчилари тутқунлигида яшаб келган 22 нафар денгизчини озод этди.

Мамлакат расмийлари берган маълумотга кўра, икки йил ва тўққиз ой асирда сақланган денгизчилар тутқунликда қийноққа солинган ва уларнинг аксари тиббий ёрдам муҳтож бўлган.

Озод этилганлар Филлипин, Ҳиндистон, Яман, Судан, Гана ва Покистондан экани айтилмоқда.

Сомали денгиз қароқчилари Ҳинд океани сувларида тижорат кемалари ва шахсий яхталарга ҳужумлар уюштириб келади.
XS
SM
MD
LG