Линклар

logo-print
31 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг янги икки телеканали: “Маданият ва маърифат” ҳамда “Дунё бўйлаб” каналлари иш бошлайди.

Бу ҳақда хабар қилган Uzdaily.uz сайтига кўра, янги телеканаллар мамлакат президентининг жорий йил июлидаги “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини кўпайтириш улардан тўла форматда фойдаланиш, мундарижаси ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш тўғрисида”ги қарорига биноан таъсис этилган.

Хабар қилинишича, “Маданият ва маърифат” канали инсониятнинг интеллектуал ва маданий меросини оммалаштиришга қаратилган кўрсатувларни, “Дунё бўйлаб” канали эса, Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатларининг тарихи ва жуғрофияси тўғрисидаги кўрсатувларни намойиш қилади.

Янги икки телеканал ҳақида хабар қилган яна бир нашр – Fergana.ru “Бу каналлар Ўзбекистон тўғрисидаги теледастурларни таёрлаш жараёнида пайдо бўладиган нозик жиҳатларни айланиб ўтишга мажбур бўлади, чукни Ўзбекистонда цензура расман бекор қилинганига қарамай, маҳаллий ОАВлари жорий ҳукумат танқид қилинган материалларни эълон қилишдан тийилади”, деб ёзди.

“Маданият ва маърифат” ва “Дунё бўйлаб” телеканаллари 2012 йил, 31 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 19.00 иш бошлаши айтилган хабарда.
XS
SM
MD
LG