Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Атамбаев ГЭСнинг фойдасини Тошкентга тушунтирмоқчи


“Бу ГЭСдан фойда кўришини Ўзбекистонга тушунтириш керак”, деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев душанба куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Қамбарота-1 ГЭСини назарда тутиб.

Қирғизистон раҳбарининг айтишича, “Қамбарота-1 ГЭСи қиш мавсумида исроф бўлмасин деган мақсадда қурилмоқда. Қишда, суғориш учун ишлатилмайдиган вақтда, сув электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Бу лойиҳа Тошкентда тайёрланган. Расмий Тошкентнинг ҳам бу лойиҳага қўшилиш истаги бор”.

Атамбаевга кўра, у Ўзбекистонга вазиятни тушунтириб бериши мумкин бўлган ҳужжатларни жўнатган.

-Бир неча мамлакатлардан оқиб ўтувчи дарёларда ГЭС қурилишини бошлашдан аввал қўшниларнинг фикрларини инобатга олиш лозим, деган Қирғизистон раҳбари матбуот анжуманида.

Қамбарота-1 ГЭСи қурилишини амалга оширишда Қирғизистонга Россия ёрдам бермоқчи. Ўзбекистон бу лойиҳанинг халқаро экспертизадан ўтказишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG