Линклар

Атамбаев: “Асқаровнинг айбсизлигига далил йўқ”


Kyrgyzstan - Azimjan Askarov, #47 Prison, Bishkek, 28Dec2011

Kyrgyzstan - Azimjan Askarov, #47 Prison, Bishkek, 28Dec2011

Қирғизистонда миллатлараро вазият сўнгги 2,5 йил давомида сезиларли даражада яхшиланди, деб баёнот берди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев душанба куни Бишкекда президентлигининг дастлабки 1 йили натижаларига бағишлангаб ўтказилган матбуот анжуманида.

Айни пайтда Қирғизистон раҳбари фикрича, “Азимжон Асқаровнинг айбсиз эканлигини исботловчи далиллар йўқ”.

“Азимжон Асқаров бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининггина мурожаатлари бор. Бу масалани АҚШ, Европа Иттифоқи вакиллари ҳам ҳар галги учрашувларда ўртага қўяди. Суд ҳукми чиққан. Халқаро жамоатчилик Қирғизистоннинг қарорини ҳурмат қилиши керак”, деди Қирғизистон президенти.

Тутқунликда 60 ёшини нишонлаган Азимжон Асқаров 2010 йил июн воқеалари пайтида Бозорқўрғон туманида тартибсизликларни уюштирганлик ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб, қўлга олинган эди.

2010 йилда унга нисбатан Бозорқўрғон туман суди ва кейинроқ Жалолобод вилоят суди бир умрлик қамоқ жазосини белгилаган.

2011 йилнинг 20 декабрида эса Қирғизистон Олий суди Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиб, унга нисбатан ўқилган ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирди.

Сўнг Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун Азимжон Асқаровни ҳимоя қилиш халқаро қўмитасини тузиш ташаббусини кўтарган.

Amnesty International, Human Rights Watch каби қатор халқаро ташкилотлар Азимжон Асқаров устидан маҳкамани сохта айбловларга ҳамда сиёсий сабабларга асосланган, дея кескин танқид қилганлар ва Асқаровнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилиб келмоқдалар.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 2012 йилги мукофотига, шунингдек, бразилиялик журналист Маури Кёниг, либериялик журналист Маэ Азанго ва тутқунликда қолаётган тибетлик журналист Дхондуп Ванчен ҳам сазовор бўлган.
XS
SM
MD
LG