Линклар

logo-print
Бирлашган Араб Амирликларининг Жиноят ишлари бўйича Абу Даби шаҳар судда ўғирлаб кетилиб зўрланганини иддао қилган ўзбекистонлик аёлнинг иши бўйича маҳкама бошланди. Бироқ айбланувчилар аёл билан келишган холда жинсий яқинлик қилганини таъкидламоқда.

7daysindubai.com Интернет нашри хабарига кўра, 23 декабр кунги судда ўзбекистонлик аёл Абу Дабидаги тунгги клубдан чиққан пайтда беш нафар маҳаллий эркак уни куч билан машинага солиб ҳеч ким йўқ жойга олиб боришгани ва машинанинг орқа ўриндиғида зўрлашганини иддао қилган.

“Улар менинг қўл ва оёқларимни арқон билан боғлашди. Улар мени уришди ва хушимдан кетгунимча бирма-бир зўрлашди, деган судда кўрсатма берган ўзбекистонлик аёл.

Нашрга кўра, маҳкамага олиб келинган уч нафар маҳаллий йигит ўзбекистонлик аёл жинсий алоқа қилганини тан олган.

Бироқ улар аёлни ўғирламаганлари, зўрламаганликларини таъкидлаб айтган.

Суд томонидан ўтказилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, аёлнинг танасида зўрланганлик аломатлари ёки оёқ қўллари арқон билан боғланганини исботловчи белгилар аниқламаган.

Абу Даби Адлия департаментининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан суҳбатда жиноий судда ўзбекистонлик аёлнинг зўрлангани ҳақидаги иддао бўйича маҳкама жараёни бошланганини тасдиқлади. Аммо у бу ҳақда бошқа маълумот бера олмаслигини айтди.

- Бу ўта нозик масала. Мен бу ҳақда телефон орқали маълумот бера олмайман, деди Абу Даби Адлия департаменти ходими.

Адлия департаментининг инсон ҳуқуқлари бўйича бўлими ходими Фотима хоним Озодликка Абу Даби қонунларига кўра жиноят судида кўрилаётган ҳар қандай ишл юзасидан ҳукм эълон қилинмагунча, ҳеч қандай маълумот берилмаслигини айтди.

7daysindubai.com Интернет нашрига кўра, судда айбланувчи шахслар ўзбекистонлик аёлни “Yas Island” номли тунгги клубда учратганлари ва у жинсий алоқа қилишга розилик билдирганини айтган.

Уларга кўра, аёл пул сўрамаган бўлишига қарамай, йигитлардан бири унга 700 дирҳам пул беришни таклиф қилган.

Ўғирлаб кетилиб зўрланганини иддао қилган ўзбекистонлик аёлнинг иши бўйича суд мажлиси 31 декабрга қолдирилган. Аёлнинг исм-фамилияси, унинг неча ёшда эканлиги хабар қилинмади.

Бу Бирлашган Араб Амирликларида ўзбекистонлик аёлларнинг фоҳишалик ёки зўрлаш билан боғлик илк бор судланиши эмас.

Ўтган ҳафта Дубай шаҳридаги суд ҳайъати раиси Ал-Менявий фоҳишалик билан шуғулланганликда айбдор, деб топилган ўзбекистонлик икки аёлни уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган.

2012 йил 24 июн куни Жиноят ишлари бўйича Дубай суди одам савдоси ва фоҳишаликда айбланган уч нафар ўзбекистонлик аёлни бир йилдан уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Айни пайтда, Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги Калангут шаҳрида полиция маҳаллий қўшмачи томонидан фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган ўзбекистонлик аёлни қутқарди.

Times of India нашри хабарига кўра, жабрланган аёл ижтимоий ҳимоя марказига олиб кетилган.

Қўшмачи эркак қўлга олинган ва у жиноий жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG