Линклар

Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳиндистонга сафари доирасида имзоланган икки шартномага мувофиқ Россия Ҳиндистонга 71 ҳарбий вертолет ва 42 та Sukhoi Su-30MKI самолетлари сотадиган бўлди.

Икки ҳужжатнинг умумий қиймати уч миллиард доллардир.

Путиннинг Нью-Делига сафари давомида Россия билан Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий, энергетика ва технологиялар соҳаларига оид келишувлар имзоланиши кутилаётгани хабар қилинди.

Ҳиндистон Россиянинг қурол-аслаҳа савдосидаги йирик харидорларидан биридир. Бироқ сўнгги йилларда бир неча миллиард долларлик контрактлар Москванинг Ғарбдаги рақобатчиларига ўтиб кетган.
XS
SM
MD
LG