Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:18

Сурияда ҳаво ҳужумидан қарийб 90 киши нобуд бўлди


БМТ махсус вакили Лахдар Браҳимийнинг президент Башар Асад билан учрашиши кутилмоқда.
БМТ махсус вакили Лахдар Браҳимийнинг президент Башар Асад билан учрашиши кутилмоқда.
Ҳаводан берилган зарба Сурия марказидаги Хама вилояти, Халфая шаҳарчасидаги новвойхоналардан бирига теккан. Ўтган ҳафтада исёнчилар қўлига ўтган шаҳар аҳолиси вакилларининг “Рейтер” ахборот агентлигига айтишича, якшанба кунги зарбадан нонга навбатда турганлардан камида 90 нафари нобуд бўлган.

Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатувчилари гуруҳи аввалроқ ҳаво ҳужумидан 50 дан ошиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди.

Маҳаллий фаоллар воқеа содир бўлган жойда олинган ўнлаб видеотасвирларни Интернетга юклашди.

Умуман эса, якшанба кунги жанглар давомида Сурия бўйлаб қарийб 180 киши нобуд бўлди.

Сурияда 21 ойдан бери давом этаётган президент Башар Асад ҳукумати кучлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларда 44 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Қонли воқеалар фонида душанба куни Сурияга БМТ вакили Лахдар Браҳимий келди. Унинг президент Башар Асад билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG