Линклар

logo-print
Миср суди мамлакат Конституцияси юзасидан ўтказилган референдумнинг расмий натижаларини чиқаришдан олдин овоз бериш жараёнида йўл қўйилган қонун ва қоидабузарлик ҳолатлари бўйича шикоятларни ўрганиб чиқмоқда.

Натижада референдум натижалари эълон қилиниши кечикадиган бўлди. Якунларнинг бугун эълон қилиниши кутилган эди.

Миср Конституциясининг янги лойиҳаси исломчилар кўпчиликни ташкил қилган ассамблея томонидан тайёрланган ва уни президент Муҳаммад Мурси шошилинч тарзда референдумга олиб чиққан эди.

Оппонентлар фикрича, Миср Бош қонуни исломий характерга эга бўлиб қолган ҳамда икки босқичда ўтказилган референдумда қатор қоидабузарликларга йўл қўйилган.

“Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг норасмий ҳисоб-китобича, янги Конституция лойиҳасини овоз беришга қатнашганларнинг 64 фоизи қувватлаган.

Референдумга Мисрдаги 51 миллион сайловчининг учдан бир қисми иштирок этгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG