Линклар

logo-print
Мисрда янги конституция лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум натижаси бугун чиқиши кутилмоқда.

“Мусулмон биродарлар” ҳаракати ва бошқа гуруҳларнинг норасмий ҳисоб-китобига кўра, янги конституцияни овоз беришга қатнашганларнинг 64 фоизи қувватлаган.

Агар Бош қонуннинг янги лойиҳаси кўпчилик тарафидан қабул қилинса Мисрда икки ойдан сўнг парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Миср Конституциясининг янги лойиҳаси исломчилар кўпчиликни ташкил қилган ассамблея томонидан тайёрланган ва уни президент Муҳаммад Мурсий шошилинч тарзда референдумга олиб чиққан эди.

Оппонентлар фикрича, Миср Бош қонуни исломий ҳарактерга эга бўлиб, жамиятдаги айрим гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди.

Мухолифат икки босқичда ўтказилган референдумда қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганини ҳам айтмоқда.
XS
SM
MD
LG