Линклар

logo-print
Бугун, 25 декабр куни дунё насронийлари Мавлуд – Исо Масиҳ туғилган кунни нишонламоқда.

Инжилда Исо пайғамбар туғилган жой экани айтилган Байтулҳам шаҳрида 25 декабрга ўтар кечаси минглаб насроний махсус ибодатга тўпланди.

Ватиканда Рим папаси Бенедикт XVI байрам муносабати билан ўзининг анъанавий нутқида жаҳоннинг барча можароли ҳудудларида тинчлик равнақ топишига умид билдирди.

Байрам арафасида эса АҚШда яна отишма рўй берди. Ню Йорк штатида исми ҳозирча аниқланмаган фуқаро ўт кетган уйга келган ўт ўчирувчиларини ўққа тутган.

Ҳужум натижасида икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлгани ва яна иккиси жароҳат олгани айтимоқда.
XS
SM
MD
LG