Линклар

logo-print
Афғонистонда полициячи аёл мамлакат Миллий полицияси учун машғулотлар ўтказувчи АҚШ фуқаросини отиб ўлдирди.

Илк бор аёл полициячи тарафидан амалга оширилган “ички” қотиллик Кобул шаҳар полиция бошқармалиги биноси ичида рўй бергани айтилмоқда.

Кобул полицияси раҳбари ўринбосари генерал Довуд Аминнинг айтишича, қотилликка қўл урган полициячи узоқ йиллар давомида Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг гендер ҳуқуқлари бўлимида ишлаб келган.

Душанба куни Афғонистон шимолида жойлашган Жовжзан вилоятида ҳам полициячи иштирокида қотиллик рўй берди.

Маҳаллий полиция раҳбариятига кўра, беш ҳамкасбини отиб ўлдирган полициячи қочиб кетиб, Толибон ҳаракатига қўшилган.
XS
SM
MD
LG