Линклар

Россияда мухолифат етакчиларидан бири, президент Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навалнийга нисбатан учинчи жиноий иш очилди.

Терговчилар даъвосича, Навалний 2007 йилда ҳозирга келиб тарқатиб юборилган "Ўнг кучлар иттифоқи" ташкилотининг 3 миллион доллардан ортиқ пулини ноқонуний тарзда ўзлаштирган.

Ушбу ташкилотнинг собиқ раҳбарлари бу айбловларни қатъиян рад этмоқдалар. Алексей Навалнийнинг ўзи эса бу хабарга бирор муносабат билдиргани йўқ.

Сафдошлари тез орада Навалнийнинг яна ҳибсга олиниши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

36 ёшли Навалний Россиядаги таниқли блоггер ва коррупцияга қарши курашиб келаётган фаоллардан биридир.

У шу йил давомида Владимир Путиннинг қайта президентликка сайланишига қарши бир неча оммавий норозилик акцияларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG