Линклар

Америкаликлар қуролни чеклашдан гапирган телебошловчидан норози


АҚШда қурол устидан назоратни кучайтириш мавзуида бир неча кўрсатув ҳозирлаган машҳур британиялик телебошловчи Пиерс Морганни мамлакатдан депортация қилиш сўралмоқда.

14 декабр куни Коннектикут штатидаги бошланғич мактабда 26 киши, аксарият 6-9 ёшли ўқувчилар отиб ўлдирилганидан сўнг бошловчи Пиерс Морган CNN телеканалида АҚШда қурол устидан назорат ўрнатишга тарафдор ва қаршилар ўртасида бир неча жонли теледебатни ўтказган эди.

Эндиликда Оқ Уйнинг расмий сайти орқали 50 мингдан ортиқ одамнинг имзосини йиққан айрим америкаликлар Пиерс Морганни уларнинг конституциявий ҳуқуқи - қурол сақлаш ҳуқуқига тажовуз қилаётганликда айбламоқда.

Бу фикрдаги америкаликлар асли британиялик телебошловчини АҚШдан депортация қилишни сўрамоқда.

Қонунчиликка биноан, Оқ Уй расмий сайтида 25 мингдан ортиқ имзо йиғилган ҳар қандай петицияга президент маъмурияти расман жавоб бериши керак.
XS
SM
MD
LG