Линклар

logo-print
Янги йилдан бошлаб Ўзбекистондаги хорижий авиакомпанияларга ўзбекистонлик бўлган ва бўлмаган йўловчиларнинг ҳаммасига чет эл валютасида чипта сотиш имкони берилди.

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фаолият юритаётган чет эл ҳаво компаниялари авиачипталарни Ўзбекистон резидентлари ва бу мамлакат резидентлари бўлмаган шахсларга, парвоз қаердан бошланиб, қаерда якунланишидан қатъиназар, чет эл валютасига сотиши мумкин.

Маҳаллий авиакомпаниялар ҳам Ўзбекистон резидентлари эмас шахсларга парвоз қаердан бошланиб, қаерда якунланишидан қатъиназар, чет эл валютасига сотиши мумкин. Резидентлар эса, парвоз тўлалигича республикадан ташқарида бўлсагина билетни чет эл валютасига сотиб олиши мумкин.

Янги йилнинг биринчи кунидан кучга кирадиган бу тартиб, “Норма.уз” нашри хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 декабрда қабул қилинган қарори билан жорий этилган.

2011 йилнинг 5 августидан кучга кирган Вазирлар маҳкамасининг аввалги қарорига биноан эса Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча авиаширкатларга чипталарнинг маълум қисмини "хорижий валюта"да сотиш, қолганини эса ўзбек сўмида сотиш талаби қўйилган эди.

Ушбу қорор матнида Ўзбекистон фуқароси учун мамлакатнинг исталган бурчагида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкатидан, мисол учун, Тошкент-Москва авиачиптаси учун сўм, Москва-Тошкент авиачиптаси учун эса хорижий валютада тўлаш шарт қилиб белгиланган эди.

Ўзбекистон резидентлари бўлмаган фуқаролар, яъни Ўзбекистонга сафар қилаётган ёки мамлакатда яшаётган хориж фуқаролари барча авиачипталар, жумладан мамлакат ичидаги рейслар учун ҳам билетларни валютага сотиб олиш тартиби жорий этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида барча тўловлар миллий валютада амалга оширилиши керак.

Ҳозир Озодлик мухбири Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги қарорига оид тафсилотларни аниқлашга уринмоқда. Вебсайтимизни кузатиб боринг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG