Линклар

Миср сайлов комиссияси янги конституция бўйича ўтказилган референдум натижаларини эълон қилди.

Маълумотда айтилишича,икки босқичда ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 33 фоиздан озроғи иштирок этган. Уларнинг 64 фоизи янги конституцияни қўллаб овоз берган.

Бош қонун лойиҳаси исломчилар кўпчиликни ташкил этган конституциявий ассамблея томонидан ишлаб чиқилган эди. Либерал мухолифат янги конституция лойиҳаси аёллар ҳамда озчиликлар ҳуқуқларини кафолатлай олмаслигини билдириб, кўп минг кишилик намойишлар ўтказган.

Миср янги конституциясида парламент сайловлари ўтказишилиши қайд этилган. Парламент сайловлари икки ойдан кейин ўтказилиши шарт.
XS
SM
MD
LG