Линклар

logo-print
Сурия қуролли мухолифати мамлакат шимолидаги Туркия билан чегарадош ҳудудда жойлашган Харем шаҳрини тўла назорат остига олганини билдирди. Мазкур шаҳар учун жанглар бир неча ҳафтадан бери давом этаётган эди.

Ғарб ахборот агентликларининг ёзишича, 20 минг аҳолиси бор Харем шаҳрининг қўлга киритилиши исёнчиларнинг Идлиб вилоятидаги навбатдаги ғалабасидир.

Рим Папаси Бенедикт XVI Исо Масиҳ мавлуди муносабати билан қилган мурожаатида Суриядаги “зўравонликларнинг ҳимоясиз қурбонлари” учун кўз ёш тўкаётганини айтди.

Сурияда 2011 йилнинг мартидан бери давом этаётган исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 40 мингдан орнтиқ одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG