Линклар

Тожикистон ҳукумати 20 декбар куни қабул қилинган 130 интернет сайтни тўсиб қўйиш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Тожикистон алоқа хизмати бундан аввал ҳам Фейсбук, Озодлик радиоси тожик хизмати, “Азия плюс” ахборот агентликлари сайтларини тўсиб қўяр эди.

Хабарларда айтилишича, 130 сайтдан тўсиқни олиб ташлаш тўғрисидаги қарор имзоланганига қарамай, “Центразия” ва “Фарғона” каби йирик сайтлар тожикистонлик интернет фойдаланувчилар учун ёпиқлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG