Линклар

logo-print
Қирғизистондаги Ўш шаҳри ҳудудини 12 бараварга кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда 25 декабр куни Қирғизистон парламентининг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси мажлисида “Ата Мекен” фракцияси раҳбари Ўмурбек Текебаев маълум қилди.

Қўмитада “Ўш шаҳри мақоми тўғрисидаги” ва “Пойтахт мақоми тўғрисидаги” қонунларга тузатишлар ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Текебаевга кўра, Ўш шаҳри ҳудуди айни пайтда 6 минг гектар атрофида, бироқ уни 70 мингдан ортиқ гектарга етказиш режалаштирилмоқда. Шу туфайли қонун лойиҳасида Ўш шаҳрини 2 туманга бўлиш кўзда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG