Линклар

Қозоғистон жанубидаги Шимкент шаҳрида сешанба куни АН-72 ҳарбий –транспорт самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган 20 йўловчи ҳамда 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг билдиришича, чегара қўшинларига қарашли бўлган мазкур учоқ Остонадан Шимкентга учаётган эди. Ҳалок бўлганлар орасида чегара қўшинлари қўмондони вазифасини бажарувчи полковник Турганбек Стамбеков ҳам бўлган.

Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилингани йўқ. Ҳалокат жойида қутқарувчилар ишламоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилаяпти.
XS
SM
MD
LG