Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:32

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми Россияда тақиқланди


АҚШда суратга олинган ва мусулмонлар ғазабини қўзғотган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми Россияда экстремистик рухдаги материаллар реестрига киритилди.

Россия Адлия вазирлиги расмийлари Москванинг Твер тумани маҳкамаси қарорига кўра, филм экстрмистик, деб топилган.

Аксилисломий филмга қарши намойишларда жами ҳалок бўлганлар 50 дан ошган яна ўнлаб кишилар жароҳат олганлиги хабар қилинган.

Намойишлар Покистон, Ливия, Малайзия, Ироқ, Бангладеш ва бошқа қатор мусулмон давлатларида бўлиб ўтган эди.

28 сентябр куни Россиянинг Грозний шаҳридаги маҳкама ҳам "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми тарқатилишини тақиқлаганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG