Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:24

Тожикистонда 130 сайтга тўсиқ қўйиш ҳақидаги қарор бекор қилинди


Тожикистонда 130та интернет сайтини тўсиш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилинди.

20 декабр кунги қарорда Twitter микроблоглар хизмати, “Вконтакте” ва “Одноклассники” каби ижтимоий тармоқларига блок қўйиш кўзда тутилганди.

Тожикистонда бунгача ҳам бир неча марта турли хил интернет-манбаларга тўсиқлар қўйилган.

Жумладан, 2012 йил давомида маъмурият буйруқларига асосан YouTube, Россиянинг “Вести” дастури, “Би-Би-Си”, “Озодлик” радиоси, “РИА Новости” ахборот агентлиги, “Азия-Плюс”, “Памир-вести” ва “Лента.ру” каби сайтларга блок қўйилган.

Facebook ижтимоий тармоғига икки марта блок қўйилиб, икки марта ҳам блокдан чиқарилганди.

Айни пайтда тожикистонликлар кўплаб сиёсий-ижтимоий сайтларга кира олишмаяпти. Тўсиқ қўйилган бундай сайтлар орасида "ЦентрАзия" ва "Фергана.Ру" сайтлари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG