Линклар

logo-print

Америкаликлар россиялик етимларни асраб олишини ман этувчи қонун Россия парламенти тасдиғидан ўтди


Россия парламентининг юқори палатаси америкаликлар россиялик болаларни асраб олишини тақиқловчи қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.

Эндиликда мазкур қонун кучга кириши учун уни президент Владимир Путин имзолаши керак.

Бу АҚШда “Магнитский акти” деб номланган қонун лойиҳасининг мақулланишига Россия парламентининг жавоби, деб кўрилмоқда.

6 декабр куни АҚШ Сенати “Магнитский акти” деб номланган қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

Унда инсон ҳуқуқларини бузган Россия расмийларига АҚШга кириш учун виза бермаслик ва уларга тегишли мулклар музлатилиши назарда тутилган.

Мазкур қонун 2009 йилда Россия қамоғида қийноққа солинганидан кейин вафот этган адвокат Сергей Магнитский номига қўйилган.
XS
SM
MD
LG