Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:27

Мурсий янги конституцияни имзолади


Миср президенти Муҳаммад Мурсий мамлакатнинг янги конституцияси лойиҳасини имзолади.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, якшанба кунги референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 33 фоизи қатнашган, улардан 64 фоизи конституция лойиҳасини маъқуллаб, овоз берган.

Танқидчилар қонун лойиҳаси фақат исломийлар манфаатларини ҳимоя қилишини айтиб, буни ўтган йили эришилган инқилобга "хиёнат" дея баҳолаган.

Президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари эса конституция демократияни таъминлашига ишонишларини айтишади.

Янги конституция лойиҳасида мамлакатда икки ойдан сўнг парламент сайлови ўтказилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG