Линклар

Отунбаева халққа берган ваъдаларини уддалашга уринмоқда


Роза Отунбаева президент Атамбаев билан бирга.

Роза Отунбаева президент Атамбаев билан бирга.

Қирғиз мухолифати етакчилигидан мамлакат президенти лавозимига қадар кўтарилган Роза Отунбаева минтақа яқин тарихида давлатни бошқарган ҳозирча ягона аëлдир.

20 ой давомида Қирғизистон муваққат президенти лавозимини бажарган Отунбаева бу курсини келишилган шаклда¸ тинчлик билан навбатдаги сиëсатчига топшириш билан ҳам мустақил Қирғизистон тарихига кирди.

Президентликдан кетгач¸ оммавий ахборот воситалари марказидан тушганига қарамай¸ 62 яшар Отунбаева хоним¸ ҳали ҳам қирғиз сиëсий ҳаëтидаги таъсирли шахслардан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳукумат маслаҳатчиси сифатида ҳали ҳам Бишкек сиëсий саҳнасида муҳим рол ўйнаб келаëтган Отунбаева хоним¸ Озодликнинг Вашингтондаги мухбири билан суҳбат давомида президент Алмазбек Атамбаев ва Бош вазир Жанторо Сатибалдиев билан мунтазам учрашиб туриши¸ оддий қирғизистонликлар ташвиш ва талабларини давлат ва ҳукумат раҳбарларига етказиб келаëтганини айтади.

Ҳозирда асосий мақсади қирғиз фуқароларининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда ëрдам бериш эканини айта туриб Отунбаева¸ бир кун келиб яна катта сиëсатга қайтиши эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлайди:

- Ҳозирча мен яқин келажакда сиëсатга қайтишни ўйламаяпман. Айни пайтда¸ бошлаган ишимизни муваффақиятли якунлаш учун курашдан тўхтамайман. Биз бу жараëннинг муваффақиятсизликка учрашига қараб туролмаймиз. Шу боис¸ бу мақсадлар учун курашда туриб берамиз¸ дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда Отунбаева хоним.

Президентликдан кетганидан сўнг ҳам Отунбаева хоним Ғарб сиëсатчиларининг "эрка”си бўлиб қолаëтганини унинг Вашингтонга қилган сафари кун тартибидан ҳам билса бўлади. БМТ Бош котиби Бан Ки-мун ва АҚШ собиқ президенти Билл Клинтонлар билан ушрашиш баробарида Отунбаевани Давлат департаментининг юқори даражали расмийлари ҳам қабул қилишди.

Расмий учрашувлар баробарида Отунбаева Бишкекда рўйхатга олинган Роза Отунбаева ташаббуси деб номланган жамғармасига америкаликлардан эҳсон йиғиш билан ҳам шуғулланди:

- Мен ўз жамғармамни тузганимдан бери бирор минут тинганим йўқ. Кейинги бир-бир ярим йил ўта банд йил бўлди мен учун. Мен халққа катта ваъдалар бериб қўйганим учун¸ бу қийин ишларни қилишга уринаяпман. Халқнинг умидларини пучга чиқариш¸ уларга хиëнат қилишга ҳаққимиз йўқ¸ дейди Отунбаева.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG