Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

“Bouling Yulduz”га ўт кетди


Тошкентнинг “Bouling Yulduz" мажмуида чиққан ёнғин тез орада бартараф қилингани айтилмоқда.
Тошкентнинг “Bouling Yulduz" мажмуида чиққан ёнғин тез орада бартараф қилингани айтилмоқда.

26 декабр куни Тошкентнинг Амир Темур кўчасида жойлашган “Bouling Yulduz” кўнгилочар комплексига ўт кетди. Натижада пойтахт марказини боғловчи Амир Темур шоҳ кўчаси икки соат давомида бир томонлама ёпилди.


Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 20 дан ортиқ ўт ўчирувчи машинаcи ва махсус отряди, Тошкент шаҳар Фавулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ ёнғинни бартараф ўчиришга эришди.

Машҳур “Юлдуз” фабрикаси ва "Mexx" савдо тармоғига туташ боулинг спорт комплексининг ўзини Катя деб таништирган ходимига кўра, ёнғиндан асосан боулингга ёндош дискотека зали зарар кўрган. Дискотека зали пластик панеллардан қурилгани, девор қопламалари қалин жун матолар билан қоплангани боис ҳам аланга тез ривожланган. Залдагилар дарҳол эвакуация қилинган.

Воқеа гувоҳларидан бири дискотекадаги ёшларнинг ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаганлиги, сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташлагани боис ўт чиққанини эътироф этган бўлса, ҳодисанинг яна бир гувоҳи ёнғин сабаби сифатида ёш-яланглар ўртасида чиққан можарони сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХББ навбатчилик қисми Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда ёнғин чиққани, унинг бартараф қилингани, қурбонларнинг йўқлиги ҳақида гапирди, аммо ёнғин тафсилотларига тўхталмади.

Воқеа жойига яқин мавзеда яшайдиган тошкентлик Мухтор аканинг айтишича, “Bouling Yulduz" кўп йиллардан бери ёшлар кечаси тўпланадиган масканга айланган.

“Bouling Yulduz" деб аталадиган мазкур марказ фаҳш ва қиморхонадан бошқа нарса эмас. Буларнинг бозори айниқса кечаси қизийди. Кундузи кўчаларда кўринмайдиган бир иномаркалар (автомобил демоқчи — таҳр.) келади, кўриб ҳайрон қоласиз. Эрталабагча базми жамшид ”¸ дейди мазкур даҳада яшовчи Мухтор ака.
XS
SM
MD
LG