Линклар

logo-print
Чоршанба куни Хитойда дунёдаги энг узун тезюрар темир йўл ишга туширилди.

Бундан буён Хитой пойтахти Пекин ва Гуанчжоу шаҳри ўртасидаги 2298 километрлик масофани таҳминан 8 соатда босиб ўтиш мумкин. Темир йўлда поездлар тезлиги соатига 300 километрни ташкил қилади. Тезюрар темир йўл магистрали 35 вокзал ва станциядан иборат.

Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарда айтилишича, янги темир йўлнинг ишга туширилиши билан мамлакатда тезюрар магистраллар узунлиги 9 минг 300 километрдан ошиб кетди.
XS
SM
MD
LG